Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг айрим депутатлари ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашига 24-Янгиқадам сайлов округидан сайланган депутат Холбоев Ойбек Мадаминовичнинг хизмат лавозими ўзгарганлиги сабабли депутатлик ваколатини муддатидан олдин зиммасидан соқит қилиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.

Депутат Холбоев Ойбек Мадаминовичнинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган ҳисоблансин.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг

30-сессияси раиси: Э.Рўзметов

2020 йил 31 декабрь.

Боғот шаҳарчаси.

Be the first to comment on "Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг айрим депутатлари ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида"

Leave a comment

Your email address will not be published.


*