УСТУВОР ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛДИК

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрь куни тарихимиз  саҳифаларидан жой олган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган  Мурожатномаси  бутун  мамлакат  аҳлини  тўлқинлантириб  юборди, десак асло муболаға бўлмайди. Айтиш жоизки, мазкур Мурожаат биз партия фаолларини яна бир карра ташаббускорлик ва фидойиликка чорлади. Айниқса, 2021 йилни «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб номланишининг таг замирида катта маъно борлигини англаш асло мушкул эмас. Мурожатномада ёшлар келажаги ва соғлиги кўзда тутилаётир.

Президентимиз Мурожатномасидан келиб чиқиб туман Кенгаши фаоллари, депутатлар ўзимизга устувор вазифалар белгиладик, яъни ўғил-қизларни қўллаб-қувватлаш, ёш истеъдодларни излаб топиш ҳамда боқувчисини йўқотган кишиларга ёрдам қўлини чўзишда манзилли режа асосида биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олдик.

Қаҳрамон  РАҲИМОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП туман Кенгаши раиси.

Be the first to comment on "УСТУВОР ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛДИК"

Leave a comment

Your email address will not be published.


*