ЭЪЛОН

Жорий йилнинг февраль ойида туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан 2021 йил ҳосилидан уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун фермер хўжаликлари ўртасида тендер танлови ўтказилади. Унда қатнашиш истагини билдирган, жорий йилда пахта етиштириш бўйича контрактация шартномасига эга бўлган фермер хўжаликлари раҳбарлари қуйидаги ҳужжатлар тўпламини уч нусхада туман қишлоқ хўжалиги бўлимига 7 февралгача тақдим қилишлари сўралади.

1. Танлов комиссиясига ариза.
2. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси.
3. Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома.
4. Туман ирригация бўлимининг маълумотномаси.
5. Вилоят агрокимёҳимоя корхонаси туман филиали томонидан берилган маълумотнома.
6. Фермер ҳўжалиги раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжат.
7. Фермер ҳўжалиги раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар.
8. Фермер хўжалигида ишлаётган уруғчи ходимнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат.
9. Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома.
10. Туман техника назорати инспекцияси томонидан берилган маълумотнома ҳамда техник паспорт нусхаси.
11. Контрактация шартномасининг бажарилиши бўйича туман пахта тозалаш корхонаси томонидан берилган маълумотнома.
12. Сўнгги уч йил ичидаги пахта ҳосилдорлиги бўйича пахта тозалаш корхонаси томонидан берилган маълумотнома.

Қўшимча маълумотларни 31-51-836 телефон рақами орқали  олишингиз мумкин.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими.

Be the first to comment on "ЭЪЛОН"

Leave a comment

Your email address will not be published.


*